Андижонда ўсмир қизни поезд уриб юборди

Андижонда ўсмир қизни поезд уриб юборди

Андижон вилояти Избоскан туманида юк поезди 2003 йилда туғилган ўсмир қизни уриб юборди. Ҳозирда қиз оғир аҳволда деб хабар қилади “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати.

Ҳодиса 11 феврал куни соат 09:57 да Пайтуғ – Куйганёр перегонида содир бўлган.

Юк поезди Андижон – Қўқон йўналиши бўйлаб ҳаракланаётган бўлган.

Хабарда таъкидланишича, ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” темир йўлларнинг хавфли эканлигини эслатиб, уни кесиб ўтиш чоғида хавфсизлик талабларига риоя қилишни сўради.