Андижонда ўз ўғлини уриштирган ота туфайли келиб чиқаётган катта безориликнинг олди олинди

Андижонда ўз ўғлини уриштирган ота туфайли келиб чиқаётган катта безориликнинг олди олинди

Фото: ИИВ Тергов департаменти

2020 йилнинг 22 июль куни Андижон вилояти Хонобод шаҳар Кампирровот МФЙда яшовчи 36 ёшли О.М., фарзанди 16 ёшли вояга етмаган А.Н., билан бир нечта тенгдошлари уришмоқчи эканлигини эшитади.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, шундан кейин О.М. фарзанди А.Н.ни Хонобод шаҳар Оби-ҳаёт кўчасига олиб бориб, у ерда бўлган вояга етмаганлар: 16 ёшли М.А., О.А., К.А., Х.Н., Э.Т. ҳамда Э.П., ларнинг йўлини тўсиб, улардан қай бири фарзанди А.Н., билан бирга-бир уришмоқчи эканлигини сўраб, далага олиб ўтиб, М.А. ва О.А.лар билан ўғлини бирга-бир уруштирган.

Жанжал вақтида М.А.нинг танишлари жанжалга аралашганлиги учун О.М. фарзандининг тенгдошлари бўлган М.А., О.А. ва Х.Н.,ларни уриб тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг, М.А. ва О.А., лар ота-ўғил билан урушни давом эттириш мақсадида ўзларининг 14 нафар тарафдорларини чақиришиб, О.М. ва унинг фарзанди А.Н., ларни урмоқчи бўлишиб, Хонобод шаҳар Кампирровот МФЙда тўпланишган. Бундан Хонобод шаҳар ИИБ ходимлари хабар топиб, ҳодиса жойига етиб боришган ҳамда ушбу шахсларга қонуний чора кўриш мақсадида ИИБ биносига олиб келишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хонобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, М.А. ва О.А. ҳамда уларнинг 14 нафар тарафдорларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.