Андижонда ўз уйида ўғрилик қилган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Андижонда ўз уйида ўғрилик қилган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2020 йилнинг май ойида, 21 ёшли И.Ю. (аёл), Асака тумани Янгиобод маҳалласида яшовчи қўшниси 35 ёшли Ш.У.га чорва ҳайвонларига қараб қўйишини айтиб, хонадонини калитини қолдириб кетади. Бундан фойдаланган аёл ётоқхонага ғайриқонуний равишда кириб, уй эгасининг 400.000 сўм пуллари ва бир дона планшетини яширин равишда талон-торож қилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди. 

Бундан ташқари, И.Ю., 2020 йил 21 май куни қўшниси 18 ёшли Ж.К. (қиз бола) билан ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, ўзининг хонадонида қайнонаси 47 ёшли О.Ю., га тегишли бўлган 2.550.000 сўм пулларини яширини равишда талон-торож қилиб, қўлга киритилган пулларни ўзаро тақсимлаб олишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.