Андижонда ўзини осган боғча мудираси вафот этгани айтилмоқда

Андижонда ўзини осган боғча мудираси вафот этгани айтилмоқда

Аввалроқ, Андижон вилояти Балиқчи туманидаги мактабгача таълим муассасаси мудираси ўз жонига қасд қилгани ҳақида маълум қилган эдик.

Аёлнинг ўз яшаш хонадонида ўзини осганига устига келиб қолган яқинларининг ҳаракатлари натижасида у хушсиз ҳолда касалхонага ётқизилгани, шифокорлар унинг ҳаёти учун курашаётганидан ҳам бохабарсиз. Xabar.uz манбасининг маълум қилишича, кеча мудира касалхонада вафот этган.

Мудиранинг ўз жонига қасд қилгани ҳолати бўйича 4 майдаёқ (воқелик содир бўлган кун) прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари бошланган эди.

Терговга қадар текшириш ишлари ҳали якунлангани йўқ. Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, мудиранинг ўз жонига қасд қилиши ва икки ҳафтадан сўнг вафот этганига оид урчиган гап-сўзларга ойдинлик киритилгач, барчасига ҳуқуқий баҳо берилади.