Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижонда ўзини осган ҳоким ёрдамчиси ҳақида қўшимча маълумот берилди
13.05.2022 22:07,  
802

Ижтимоий тармоқларда муҳокама бўлаётган «Андижонда ҳоким ёрдамчиси ўзини осди» сарлавҳаси остида эълон қилинган мақолалар юзасидан Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Мирзарахимов Фарход Азимович Полвонтош маҳалла фуқаролар йиғинида 2022 йил 11 январдан бошлаб, ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

Ф.Мирзарахимовнинг дадаси А.Мирзарахимов 2021 йилда оғир хасталикка чалинганлиги, сўнгра, онаси Р.Мирзарахимова оғир хасталик билан касалланиб, вафот этгандан сўнг, Ф.Мирзарахимов ишга совуққонлик билан қараган.

Оиласида юзага келган келишмовчиликлар сабабли спиртли ичимликларга ружу қўйган. 2022 йил март ойи давомида бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, ичкилик ичишни давом эттирган. 2022 йил 1 апрель куни ўз ихтиёри билан ишдан бўшаш тўғрисида ариза берган.

Ижтимоий тармоқларда ёзилаётган ушбу ҳолат лавозимидан бўшаганидан сўнг бўлганлигини маълум қиламиз дейилади расмий муносабатда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан