Андижонда қиймати 6,7 миллиард сўм бўлган 73 метрли кўприк очилди (фото)

Андижонда қиймати 6,7 миллиард сўм бўлган 73 метрли кўприк очилди (фото)

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Андижон вилояти Избоскан туманидаги автомобиллар ва пиёдалар фойдаланиши учун мўлжалланган Тентаксой устидан ўтувчи узунлиги 73 метр бўлган кўприк шу йил бошларида фойдаланишга яроқсиз ҳолат келиб қолган. Шундан сўнг, вилоят ҳокимининг топшириғига асосан ушбу кўприк қайта қурилиши режалаштирилган.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Ҳокимлик матбуот хизматининг ёзишича, режага мувофиқ Избоскан тумандаги 4Н1082 Пастқишлоқ-Чувама 11 км с А/Д Андижон-Маданият 5 км Тентаксой устидан ўтувчи узунлиги 73 метр ва эни 10 метр бўлган кўприк қурилиши лойиҳасининг умумий қиймати 6 млрд 734 млн сўмни ташкил этган.

Ушбу лойиҳа қурилиши Андижон кўприклардан фойдаланиш ДУК томонидан қурилган.

Бугун 2020 йилнинг 4 июнь куни вилоят раҳбари ушбу манзилга ташриф буюриб, кўприкни фойдаланиш учун тантанали очилишида қатнашган.