Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижонда рақамли технологиялар​ бўйича қисқа муддатли бепул ўқув курслари ташкил қилинади ​
22.11.2019 11:09,  
229

Андижон вилоятида аҳоли, шу жумладан ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Андижон вилояти туман (шаҳар)ларида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекциясининг таркибий бўлинмаси шаклида рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилди.

Ёшларга компьютер дастурлаш тилларини, робототехника, ахборот технологиялари ва электрон тижорат асосида инновацион тадбиркорлик асосларини ўргатиш марказларнинг асосий вазифаларидан биридир.

Шунингдек, вилоят умумтаълим мактабларида компьютер технологиялари, компьютер ўйинлари ва киберспорт бўйича тўгараклар ташкил этилади.

Тўгаракларнинг асосий вазифаси ёшларнинг бўш вақтларида киберспорт ҳамда ахборот технологияларига қизиқишини ошириш, ушбу соҳада уларга касбий кўникмалар бериш кабилардан иборат.

Қарорга кўра, марказлар етакчи ўқув муассасаларининг малакали мутахассис, экспертларини ўқув машғулотларини ўтказиш учун шартнома асосида жалб қилади.

Марказларда ёшлар учун қисқа муддатли бепул ҳамда чуқурлаштирилган узоқ муддатли пулли ўқув курслари ташкил этилади.

Марказларда давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари учун ҳам пулли малака ошириш курслари ташкил этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан