Андижонда сартарошхоналар ва таксилар фаолиятига рухсат берилди

Андижонда сартарошхоналар ва таксилар фаолиятига рухсат берилди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов раислигида 2020 йил 4 май куни ўтказилган селектор йиғилишида белгиланган йўналишларда Андижон вилоятда жами 3750 та субъектлар фаолиятини тиклаш зарурлигини таъкидланди.

Вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, Андижонда карантин эълон қилинган кунга қадар жами 29 минг 811 та хўжалик юритувчи субъектлар фаолият кўрсатиб келган эди. Мамлакатимизда коронавирус пандемияси юзага келиши натижасида 2020 йил 16 март кунидан карантин эълон қилиниши сабабли 11 минг 184 та хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти вақтинчалик тўхтатилди.

— Вилоят ҳокимининг топшириғига асосан бугун, 2020 йил 4 майдан вилоятдаги 508 та транспорт уюшмаларидан 82 тасида лицензияга эга бўлган 4700 дан ортиқ енгил автомобилларни уюшмалар томонидан кунлик санитария талабларига амал қилган ҳолда фаолият юритишга;

3 минг 643 таси аёллар ва эркаклар учун сартарошхона ва гўзаллик салонларни санитария талаблари асосида оралиқ масофани сақлаган ҳолда санитария — эпидемиологик осойишталик маркази ҳамда солиқ идоралари ходимлари назорати остида фаолиятини давом эттиришга;

25 та меҳмонхоналарнинг ҳар бирига санитар врачларни жалб этган ҳолда хоналарни дезинфекция қилиш ва меҳмонларни кунлик тиббий назоратдан ўтказиш орқали фаолиятини тиклашга рухсат этилди.

Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачининг шу йил 23 апрелдаги 0372-20-сонли кўрсатмасига асосан пандемия даврида касалликни тарқалишини олдини олишни тўлиқ назорат қилиш имконияти йўқ бўлган жами 1096 та, шундан, 459 та умумий овқатланиш корхоналари (етказиб бериш хизмати асосида ишлаш бундан мустасно), 115 та тўйхоналар, жамоат транспортлари (автобус, микроавтобус) мавжуд бўлган 426 та йирик транспорт уюшмалари, 24 та нодавлат-нотижорат ўқув марказлари, 72 таси буюм бозорлари ва савдо комплексларининг фаолиятини Республика комиссияси томонидан алоҳида кўрсатма бўлгунга қадар фаолият юритишини вақтинча чеклаб турилади.