Андижонда шифокорнинг қўлини боғлаб, уни ёқиб юборишга уринган шахсга жиноят иши очилди

Андижонда шифокорнинг қўлини боғлаб, уни ёқиб юборишга уринган шахсга жиноят иши очилди

Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ходимларига таҳдид қилиб, улардан бирини ёқиб юборишга урнинган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

ИИВ хабарига кўра, 21 август куни Хонобод шаҳар Тараққиёт 3-тор кўчасида яшовчи 1982 йилда туғилган Ф.А. бирга яшовчи онаси, 2-гуруҳ ногирони, 1955 йилда туғилган И.А.ни соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли уни Андижон шаҳрида жойлашган Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг жароҳат оқибатлари ва ортопедия бўлимига олиб келган. Онасини шу бўлим мудирининг қабулига олиб кирмоқчи бўлган ва бўлим мудири билан ўрталарида келишмовчилик келиб чиққан.

Шундан сўнг Ф.А.нинг бундан жаҳли чиқиб, бўлим мудири қўлларини боғлаб, ўзи билан елим идишда олиб келган бензин ёқилғисини хонага сепиб, ўлдириш билан қўрқитаётган вақтида шу бўлимда ишловчи ходимлар Ф.А.ни ушлаб қолишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 112-моддаси (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми ва 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш),173-моддаси (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда шифокорларга беморнинг қариндоши томонидан суиқасд уюштирилгани ва бу ҳодисага Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдиргани хабар қилинган эди.

10