Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижонда том устида учрашган йигит ва қиз видеосига изоҳ берилди
22.05.2022 09:03,  
7

Ижтимоий тармоқлар орқали «Андижон вилояти Хўжаобод тумани Янги машина бозор олдидаги дўмни устидан икки ёш ўзини ташламоқчи бўлгани айтилмоқда» сарлавҳаси билан видео эълон қилинди.

Ушбу ҳолат Андижон вилояти ИИБ томонидан ўрганилган ва қуйидагилар аниқланган.

20 май куни соат 17:20лар чамасида Хўжаобод тумани Мустақилликнинг 30 йиллиги МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйда яшовчи «Х» исмли шахс «М» исмли шахс билан бирга атрофни томоша қилиш мақсадида кўп қаватли уйнинг том қисмида ўтиришган пайтида шу ҳудудда яшовчи фуқаролар гўёки уларни томдан ўзларини ташлаб юбориш ниятида чиққан деб кўрсатиш мақсадида видео тасвирга олишган.

Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБнинг 102 ишонч рақамига мурожаат келиб тушган ва мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ масъул ходимлари воқеа жойига бориб, ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб боришган.

«Мустақилликнинг 30 йиллиги МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйда яшовчи «Х» ва «М» исмли шахслар ўз тушунтириш хатида у ерга иккиси хам атрофни томоша қилиб, ўзаро гаплашиб ўтиришганлигини маълум қилди ва кўп қаватли уйнинг том қисмидан ўзларини ташлаб юбориш нияти йўқлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар «Х» ва «М»лар билан якка тартибда суҳбат ўтказилиб, профилактик ишлар амалга оширилди. Келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймасликлари ҳақида огоҳлантирилди», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан