Андижонда уч нафар босқинчи қўлга олинди

Андижонда уч нафар босқинчи қўлга олинди

Андижон вилояти Хўжаобод туманида пул талаб қилиш мақсадида ўзганинг хонадонига девор ошиб кирган босқинчилар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Андижон вилояти Хўжаобод туман ИИБ ходимлари томонидан 17 майдан 18 май кунига ўтар кечаси туманнинг «Ипакчи» маҳалласида яшовчи фуқаро Д.Г.нинг яшаш уйида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида уч нафар номаълум шахс хўжалик пичоғи билан қуролланиб, юзларига ниқоб тақиб олган ҳолда хонадон эгаси Д.Г.дан босқинчилик йўли билан пул талаб қилиш мақсадида хонадонга девор ошиш йўли орқали кирган вақтида пистирмада турган ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида улар Булоқбоши туманида яшовчи фуқаролар Х.Н, Б.Ж, И.А. бўлиб чиққан. Улардан уч дона хўжалик пичоғи, уч дона ниқоб ҳамда бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 164-моддасининг (Босқинчилик) 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, юқоридаги шахслар Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси (Ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.