Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижонда Умрага бормоқчи бўлган 74 киши салкам 1,5 млрд сўмига чув тушди
23.10.2022 09:40,  
116

Андижон вилояти прокуратураси хабарига кўра, фуқаро Ф.А. Хўжаобод туманидан "Умра-2022" мавсумида зиёратига бориш истагини билдирган 74 нафар фуқаролардан ҳужжатларни расмийлаштириш учун жами 1,4 млрд сўм нақд пулларни олган.

Аммо, виждонсиз бу фуқаро одамлар йиллаб йиғиб, эзгу амалларга сарфламоқчи бўлган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.А.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми "а" банди ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари Хўжаобод туман ҳузуридаги ТБ томонидан олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан