Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижонда хитойлик тадбиркорни 60 минг долларга чув туширишди
24.01.2020 16:20,  
2147

Андижон вилоятида 2015 йилнинг ноябрь ойида Т.А., Хитой Халқ Республикаси фуқароси 43 ёшли А.З. билан танишиб, биргаликда ХХРдан Ўзбекистонга цитрус меваларни экспорт қилиш бўйича келишувга эришган. 2016 йилнинг январь ойигача А.З. томонидан юборилган умумий баҳоси 1.201.082.400 сўм (126.000 АҚШ доллари) га тенг бўлган цитрус мева маҳсулотларини Ўзбекистонда қабул қилиб, сотган ва 616.746.280 сўм (64.700 АҚШ доллари) пулларни хитойлик А.З.га берган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабарига кўра, тадбиркор маҳсулотларни ички бозорларда сотиб, қолган 584.336.120 сўм (61.300 АҚШ доллари) миқдоридаги пулларни ҳозирги кунга қадар қайтариб бермай келган.

Мазкур ҳолат юзасидан, хитойлик А.З.нинг аризасига асосан дарҳол 2020 йилнинг 21 январь куни Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Т.А. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан