Андижонда хўроз уриштирганларга жиноят иши қўзғатилди

Андижонда хўроз уриштирганларга жиноят иши қўзғатилди

Фото: Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати

Андижоннинг Олтинкўл тумани, “Уйғур” МФЙда яшовчи фуқаро М.Х қурилиши битмаган янги ҳовлисида карантин вақтида бир нечта фуқароларни йиғиб, таваккалчиликка асосланган ноқонуний хўроз ўйини ташкиллаштирганлиги аниқланди.

Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, 14 май куни соат 14:30 ларда Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирда фуқаролар Т.Б, Х.Х, Х.М, И.М. ҳамда Ю.Ж. ўзаро оғзаки тартибда 2 миллион сўмдан келишиб, пул ютиш мақсадида хўрозларини уриштираётган вақтида ушланди.

Иштирокчиларни ёнида бўлган жами 600 минг сўм пул ҳамда 2 дона дакан хўроз холислар иштирокида баённома орқали расмийлаштирилиб, туман ИИБ ихтиёрига олинган.

Суриштирув давомида ташкилотчи М.Х. ҳар бир ўйиндан ўртага тикилган суммадан маълум миқдорда улуш олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.