Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Андижонда янги туғилган чақалоқ мурдаси топилди
31.01.2022 11:27,  
147

Андижонда ўлик ҳолатдаги чақалоқ топилди. Бу ҳақда бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Аниқланишича, 2022 йил 21 январь куни соат 09:30 ларда Жалақудуқ тумани Жанубий Оламушук шаҳарчаси «Иттифоқ» МФЙ Тикка кўчасидаги кўп қаватли уйлар жойлашган ҳудуддан янги туғилган (қиз жинсли) чақалоқнинг жасади ташқи тан жароҳатларсиз топилган.

Мазкур ҳолат бўйича прокуратура ва экспертиза ходимлари томонидан ҳодиса жойи ва чақалоқ жасади кўздан кечирилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув давомида, 20 январь куни соат 23:00 ларда мазкур шаҳарчадаги «Навоий» МФЙда яшовчи вояга етмаган 2004 йилда туғилган Ш.М. яшаш уйининг ёнидаги қурилиши тугалланмаган бино ичида чақалоқни ўлик ҳолатда туғиб, жасадини бинонинг орқа томонига ташлаб кетган.

ССВ суд-тиббий экспертизаси илмий-амалий маркази Андижон филиалининг дастлабки маълумотномасида туғилган чақалоқ ўлик ҳомила эканлиги аниқланган.

Қайд этилишича, чақалоқнинг ўлим сабабларини ҳамда баданларида тан жароҳатлари ёки уларнинг излари бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида, суд-тиббий экспертизаси тайинланиб, ижро этишлик учун вилоят суд-тиббий экспертиза бюросига юборилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жалақудуқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан