Андижонда йўловчи талашган ҳайдовчилар жанжали пичоқбозлик билан тугади

Андижонда йўловчи талашган ҳайдовчилар жанжали пичоқбозлик билан тугади

23 апрель куни Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида 22 ёшли М.Қ. Қўрғонча маҳалласида 27 ёшли Д.Ж. билан автомашиналарида йўловчи ташиш навбати масаласида жанжаллашади. Шу вақтда, М.Қ. хўжалик пичоғи билан Д.Ж.га тан жароҳати етказади. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабарига кўра, оқибатда Д.Ж. туман марказий шифохонасига олиб борилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди (баданга қасддан оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва М.Қ. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.