Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижондаги 5000 қадам лойиҳасига "СЭС" рухсат бермаган — СЭОА
29.05.2020 13:18,  
196

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам лойиҳасининг карантин пайтида ўтказилиши қанчалик тўғри? Ўзи ҳар куни теливидениеда уйда ўтиринг деб айтилаётган бўлса?

— 5000 қадам лойиҳаси оммавий бўлмаслиги керак. Яъни одамлар жамоавий юришлари эмас, балки ҳар бир шахс карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ва ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ўзи учун кунига 5000 қадам пиёда юрса, соғлиғи учун фойдадан холи бўлмайди.

Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган ва "СЭС" рухсат берди" деган хабарлар хеч қандай асосга эга эмас.

Оммавий тадбирлар Республика махсус комиссиясининг тегишли қарорлари билан бекор қилинган ва бу каби тадбирларни ўтказишга рухсат бериш Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ҳамда унинг ҳудудий марказлари ваколатига кирмайди.

Аммо агентлигимиз коронавирус инфекцияси тарқалишини олдинии олиш бўйича профилактик, эпидемияга қарши, шунингдек инсонларни саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги зарур талаб ва тавсияларни ишлаб чиқади, бу жиҳатдан мазкур масалаларни мувофиқлаштирувчи еткачи ҳисобланади.

Мавзуга доир: Коронавирус чиққан Избосканда оммавий тадбир ўтказилди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан