Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижондаги аянчли ЙТҲ юзасидан маълумот
23.09.2021 08:41,  
663

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Андижондаги аянчли ЙТҲда 3 нафар талаба ҳалок бўлганлиги айтилган хабар юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни соат 03:40 ларда, Андижон вилояти, Жоҳонобод М.Ф.Й ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 441-километрида ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган А.А. "Tracker" русумли автомобилда катта тезликда ҳаракатланиб, руль бошқарувини йўқотиб бетон тўсиққа урилган.

Натижада, ҳайдовчи А.А. ва йўловчилар 2001 йилда туғилган А.Ю. ва И.А.лар кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Ҳодиса юзасидан Андижон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда белгиланган қоидаларга риоя қилиб ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан