Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижондаги боғчада 4 ёшли бола ухлаётган вақтида вафот этди
22.04.2022 17:54,  
352

Мактабгача таълим вазирлигининг хабар қилишича, кеча, 21 апрель куни соат 14:00 дан 15:00 га қадар бўлган оралиқдаги вақтда Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги 31-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 4 ёшли Л.Х. мактабгача таълим ташкилотининг кун тартибидаги уйқу вақтида ухлаётганда оламдан ўтган.

Ташкилот ҳамширасининг маълум қилишича, эрталабки қабул жараёнида марҳумда ҳеч қандай касаллик аломатлари кузатилмаган.

Қайд этилишича, кун тартибидаги уйқу вақтида ҳар доимгидек болалар уйқуга ётқизилган ва тарбиячи томонидан тарбияланувчиларни уйқудан уйғотишганда бола ўрнидан турмаган ва дарҳол тез ёрдамга мурожаат қилинган.

Шундан сўнг, тиббиёт ходимлари томонидан тарбияланувчи тиббий назоратдан ўтказилган. Натижада, бола уйқу вақтида оламдан ўтганлиги маълум бўлган.

Ҳозирги кунда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан суриштирув, экспертиза ишлари олиб борилмоқда.

Экспертиза хулосалари аниқлангач батафсил маълумот берилади. Ҳолат Мактабгача таълим вазирлиги томонидан назоратга олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан