Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижондаги касалхона портлашида ҳалок бўлган фуқаро чет эллик экани маълум қилинди
14.02.2022 15:10,  
258

Аввал хабар қилганимиздек, 11 февраль куни Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги касалхонада портлаш содир бўлди.

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси Андижон вилояти Шаҳрихон туманида “Зитерия” хусусий даволаш-диагностика марказида газ-ҳаво аралашмасининг портлаши оқибатида Қирғизистон Республикаси фуқароси 1966 йилда туғилган Р.Н. вафот этгани ҳақида маълум қилган.

Маълум қилинишича, Қирғизистон Республикаси фуқаросининг жасади яқин қариндошлари томонидан Қирғизистонга етказилди. Бу масала Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси назоратида, дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан