Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижондаги мактаб ўқитувчилари эрталабки бадантарбияда Шакиранинг қўшиғига ўйнагани акс этган видео тарқалди
20.01.2022 09:10,  
670

Ижтимоий тармоқларда Андижондаги мактаб ўқитувчилари эрталабки бадантарбияда Шакиранинг қўшиғига ўйнагани акс этган видео тарқалди. Ушбу видео тармоқ фойдаланувчилари муҳокамасига сабаб бўлди.

Халқ таълими вазирлиги видео бўйича муносабат билдирди.  

Афсуски ижтимоий тармоқлардаги айрим каналлар томонидан ушбу видеога "Кўзбўямачиликнинг туби борми ⁉️" дея "таъриф" берилган.

Наҳотки, инсон саломатлиги ва кайфияти учун амалга оширган ушбу ритмик бадантарбия машқи ҳам биз учун салбий таасурот уйғотса?! 

Соғлом турмуш тарзи фасл ва жой танламайди. Ривожланган давлатларда ҳам иш куни мана шундай бадантарбия машқлари билан бошланади. Бундай кайфиятда бошланган кун иш фаолиятида ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.

Машқлар ўқитувчиларга қанчалик кайфият бағишлаётганини пайқаш қийин эмас. 

Мазкур видеода Андижон вилояти Жалақудуқ туман 1-ИДУМ ходимларининг эрталабки ритмик гимнастика машғулотлари акс этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан