Андижонлик фуқаро гўштини истеъмол қилиш учун итларни ўлдириб келгани аниқланди

Андижонлик фуқаро гўштини истеъмол қилиш учун итларни ўлдириб келгани аниқланди

Андижон вилоят ИИБ фуқаро ўз уйида итларни сўйиб, уларнинг гўштини маҳаллий ошхоналарга сотиб келгани айтилган видеоёзув бўйича изоҳ берди.

Қайд этилишича, 3 июль куни Андижон шаҳар Ўзгариш МФЙда яшовчи фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатга асосан, Т.Келдиев кўчаси 75 уйда яшовчи фуқаро О.Ғ.нинг яшаш хонадони ўрганилган.

Хонадонда ҳақиқатдан ҳам 12 та ит боқиш қоидаларини бузган ҳолда сақлаб келинаётгани, шунингдек, ушбу хонада ит териси ва суяклари аниқланган. Шунингдек, текширувда О.Ғ. охирги олти ойдан буён ўзининг истеъмоли учун итларни сўйиб, гўштини истеъмол қилиб келгани, аммо ит гўштини гўшт маҳсулоти сифатида бирон бир шахсга сотмагани ва топширмагани аниқланган.

Унга нисбатан МЖТКнинг 110-моддаси 1-қисми ва 111-моддаси 1-қисми асосида маъмурий баённома расмийлаштирилди.