Андижонлик фуқаро қарийб 22 минг долларни ноқонуний айирбошлашга уринди

Андижонлик фуқаро қарийб 22 минг долларни ноқонуний айирбошлашга уринди

Андижонда АҚШ долларини ноқонуний равишда муомалага киритган фуқаролар Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинди.

Маълум қилинишича, фуқаролар И.З., М.И. ва Д.Т. олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ж.Б.нинг банк пластик картасида бўлган 230 млн сўм пулини 4 фоиз устама олиб қолиш шарти билан нақдлаштириб берган. Эвазига 21 775 АҚШ долларини ҳар бир АҚШ долларини 10 140 сўмдан ҳисоблаб 220,8 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

"Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар И.З., М.И. ва Д.Т.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", - дейилади хабарда.