Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижонлик ота бир неча йилдан бери вояга етмаган қизини зўрлаб келган.
19.01.2021 17:39,  
5234

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Хўжаобод туманида яшовчи вояга етмаган қиз отаси томонидан зўрлаб келинаётганлиги ҳақида видеоёзув тарқалган.Қизнинг айтишича, отаси 43 ёшли Т.А уни илк бор 9-синфда ўқиётган пайтда оёқ-қўлини боғлаб, зўрлаган ва “Ё мен билан бўласан ё бу уйда яшамайсан”, деб пўписа қилган. Мунтазам зўрлаб, калтаклаб келган.

Қизнинг онаси 2010 йилдан вафот этгач, отаси бошқа аёлга уйланган. Қиз бу ҳақида қўшнилари, ўгай онаси, қариндош-уруғларига ҳам айтган. Бироқ ҳеч ким ёрдам бермаган, балки уни ёлғончиликда айблашган. Ўтган йилнинг август ойида Абдумалик исмли профилактика инспекторига мурожаат қилган.

Қизиғи шундаки, ички ишлар ходими оғзаки огоҳлантириш берган холос. Кейинроқ эса инспектор “Телефон ёки камерага тасвирга тушириб бер, шундагина унга қарши жиноий иш очаман”, деб маслаҳат берган. Умуман олганда, ички ишлар органлари, маҳалла қўмитаси, хотин-қизлар бўйича маслаҳатчилари ҳам бунга нописинадлик қилмоқда. Қизиғи, масъул органлар буни исботлашни қизнинг ўзидан сўрашмоқда.Уйида мунтазам ҳақоратланган, зўрланган ўсмир мактабда ҳам мунтазам қатнай олмаган. Ўз жонига қасд қилишга бир неча бор уринган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳолат юзасидан текширув бошланганини маълум қилди.

Хабар қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда. Текшириш жараёни Андижон вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан