Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижонлик зўравон ИИБ ходимларига ҳукм ўқилди
27.11.2020 13:23,  
1055

Шу йилнинг май ойида ўғриликда гумон қилинган фуқаро А. Абдукаримов Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ички ишлар бўлимининг бир неча нафар ходимлари томонидан қийноққа солиниши оқибатида вафот этган. Бугун мазкур жиноят иши бўйича суд жараёни якунланиб, судланувчиларга нисбатан ҳукм ўқилди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси О. Арабов раислигида ҳамда судьялар З. Файзиев ва Ш. Ражабовдан иборат суд таркибида кўриб чиқилган иш якунига кўра, Жиноят кодексининг бир неча моддалари билан айбдор деб топилган  қуйидаги шахслар:

  1. Д.Ҳамралиев (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган) 9 йил муддатга;
  2. Қ.Қодиров (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган) 10 йил муддатга;
  3. Э.Райимжонов (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган) 10 йил муддатга;
  4. Ф.Ҳусанбоев (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган)10 йил муддатга;
  5. П.Мамажонов (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган) 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Яна бир судланувчи А. Тўрақулов эса 1 йилга «кесилди».

Судланувчиларнинг барчаси маълум муддатга муайян ҳуқуқларидан ҳам маҳрум этилган.

Бундан ташқари, жабрланувчи ёки унинг қонуний вакилига жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида (тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда) фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилди, дейилади Олий маҳкама матбуот хизмати хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан