Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андрес Обрадор Мексика президенти лавозимига расман киришди
3.12.2018 12:52,  
7

Мексиканинг янги президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор шанба куни қасамёд қабул қилди. У давлат раҳбари лавозимида 2024 йилга қадар фаолият кўрсатади, дея хабар бердиEuronews телеканали.

Инаугурация маросими вақтида Андрес Обрадор коррупцияга ва жазосизликка қарши курашга, шунингдек АҚШ ва Канада билан алоқаларни мустаҳкамлашга ваъда берди.

Маросимга президент ўзининг шахсий автомобилида келди. Андрес Обрадорни бир неча полициячи кузатиб келган, у юрган йўллар бошқа автомобиллар учун тўсилмаган, светофорларда эса хоҳловчилар у билан расмга туша олган.

Андрес Обрадор Чапультепек паркидаги президент қароргоҳидан фойдаланишни ҳам рад этган, эндиликда бу ер барча хоҳловчилар дам олиши мумкин бўлган маданият марказига айлантирилади.

Орадан 2,5 йил ўтиб янги президент референдум ўтказишни режалаштирмоқда. Шу йўл билан Обрадор фуқаролар унинг давлат раҳбари лавозимида қолишини истайдими-йўқми, деган саволга жавоб олади.

Андрес Обрадор сўнгги ўн йилликда сўл қарашдаги илк Мексика президенти бўлди: бунга қадар мамлакатни центрист Институцион инқилобий партия ва икки марта ўнг консерватив Миллий ҳаракат партияси вакиллари бошқарган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан