Ангела Меркель партияси бундестаг сайловларида мағлуб бўлди

Ангела Меркель партияси бундестаг сайловларида мағлуб бўлди

Германия социал-демократик партияси ўтган якшанба куни Германияда бўлиб ўтган парламент сайловларида 25,7% овоз тўплаб, кичик фарқ билан ғалаба қозонди.

СПДнинг энг яқин рақиби, ҳозирги Германия канцлери Ангела Меркель вакили бўлган Христиан-демократик иттифоқи ва Христиан социал иттифоқи (ХДИ / ХСИ) блоки 24,1% сайловчилар овозини қўлга киритди.

Қайд этилишича, бундестагга сайловлар Германия Федератив Республикаси канцлери лавозимида Ангела Меркелнинг ўрнини ким эгаллайди деган саволга аниқ жавоб бермади. Тўрт муддат ҳукумат бошлиғи бўлган Меркель бу сафар ўз номзодини қўйгани йўқ.

Ангела Меркель ўз лавозимини янги парламент кейинги ҳукумат раҳбарини сайлагандан кейингина тарк этади.