Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ангела Меркель: қочоқлар қишлоқларда жойлашиши ва Германия қадриятларини ҳурмат қилиши керак
2.04.2017 10:52,  
10

Германия канцлери Ангела Меркель қочқинларни Германия қонунлари ва қадриятларини ҳурмат қилишга ҳамда немислар ҳаёт тарзига нисбатан “қизиқиш билдиришга” чақирди. Бу ҳақда ҳукумат раҳбари суриялик журналист Ҳамди Ал Кассар билан суҳбат давомида айтиб ўтган, дея хабар беради «ТАСС».

«Кўпчилик катта шаҳарларга боришни исташини айтади, бироқ у ерларда уй-жой масаласи жуда қийин. Шу сабабли аҳолиси кам қишлоқ жойлари мавжуд минтақаларда жойлашишларини маслаҳат бераман. Биз биринчи галда Германияда қолиш ҳуқуқини қўлга киритган кишиларни бошпана билан таъминлаймиз», — дея таъкидлади Меркель.

"Биз келган инсонлар бизнинг қонунларимизга амалга қилишини, бизнинг ҳаёт тарзимизга бироз бўлса ҳам қизиқиш билдиришларини кутмоқдамиз", - дея айтиб ўтди Меркель. Унинг қўшимча қилишича, Германияга “хавфсизлик илинжида” келган қочоқлар “бу давлатдаги қадриятларни” ҳурмат қилиши керак.

"Нимадир тушунарсиз бўлса, буни айтиш керак, аммо бу давлатдаги қонун ва қадриятларни ҳурмат қилиш керак", - дея қўшимча қилиб ўтди канцлер.

Ангела Меркел немисларни қочоқларга нисбатан «очиқроқ» бўлишга чақирди.

«Сурия, Ироқ, Шимолий Африка давлатлари ҳақида ўта кам биламиз. Уларни яхшироқ билиш, ниманидир ўрганиш имкониятидан фойдаланишимиз лозим», — деб хулоса қилди Германия ҳукумати раҳбари.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан