Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Англия банки асосий ставкани "яхшигина" оширди
3.11.2022 18:01,  
66

Англия банки раҳбарияти асосий ставкани бирданига 75 базавий пунктга - йиллик 3% гача оширишга қарор қилди. Курснинг бундай катта ўсиши мамлакатда 1989 йилдан бери қайд этилмаган, янги курс эса 2008 йил ноябридан буён рекорд даражага етган, дейилади валюта регулятори сайтида.

Қарор 2022 йил 2 ноябрда якунланган йиғилишда кўпчилик овоз билан қабул қилинди. Англия банки пул-кредит сиёсати қўмитасининг етти нафар аъзоси асосий ставкани ошириш тарафдори бўлди, дейилади баёнотда.

"Англия банкининг пул-кредит сиёсати қўмитаси кўпчилик овоз билан (еттидан иккига) банк ставкасини 0,75 фоиз пунктга кўтариб, 3 фоизга ошириш учун овоз берди", - дейилади Англия банки матбуот баёнотида.

Шу билан бирга, ушбу қарорга қарши овоз берган қўмита аъзолари мамлакат бўйича асосий ставканинг камроқ кескин - 0,5 фоиз пунктига 2,75 фоизга ва 0,25 фоиз пунктига 2,5 фоизга оширилишини маъқул кўрдилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан