Англияда тезликни 300 км/соатдан оширган ҳайдовчи қидирилмоқда (видео)

Англияда тезликни 300 км/соатдан оширган ҳайдовчи қидирилмоқда (видео)

Англиянинг Сассекс графлиги ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари трассада ҳаракатланаётиб, тезликни катта миқдорда оширган Audi RS 6 Avant ҳайдовчисини қидирмоқда. Бу ҳақда “Авторамблер”га асосланиб, Daryo.uz хабар берди.

Spotted UK YouTube каналида карантин пайтида бўшаб қолган шосседа Audi ҳайдовчисининг соатига 201 миль ёки 323 километр тезликда ҳаракатланаётгани акс этган видео эълон қилинди.

“Спидометр кўрсаткичи соатига 323 километрга етгани ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини хавотирга солди”, — дейилади хабарда.

Эндиликда полициячилар ҳайдовчининг шахсини аниқлашга ҳамда уни жавобгарликка тортишга уринмоқда.

“Видеоёзувни мутахассислар гуруҳи тадқиқ қилмоқда. Гуруҳ ҳайдовчининг шахсини аниқлаш ва уни жавобгарликка тортиш мақсадида текширув олиб бормоқда”, — дейди Суррей ва Сассекс графликлари бош полиция инспектори Майкл Ходдер.

Унинг сўзларига кўра, видеода қайд этилган дақиқалар Сассекс полицияси кўрган хавфли ва масъулиятсиз автомобиль бошқаришнинг энг қўрқинчли мисолларидан биридир.