Англиядан Фарғонага келин бўлиб тушган қиз маҳалла болаларига инглиз тилини ўргатмоқда

Англиядан Фарғонага келин бўлиб тушган қиз маҳалла болаларига инглиз тилини ўргатмоқда

Фарғона вилоятининг Эшонгузар қишлоғига келин бўлиб тушган лондонлик қиз болаларга инглиз тилини ўргатмоқда. Бу ҳақда Фотима Ўктамова Facebook’даги саҳифасида хабар бермоқда.

"Лондонлик келин Жени елиб-югуриб уй юмушлари-ю, боғдаги гуллар парвариши билан шуғулланишни яхши кўриб қолган. Жени гулларга боқиб кулади, уларни меҳр тўла қўллари билан силайди, улардан завқ олади. Шу сабаб ранг-баранг очилаётган гуллар кўзни яшнатади. Эрта тонг ҳовлига сувлар сепилган, айвонга нонушта тайёрланган. Ўзбекчани анчагина ўрганиб олган Жени ‘ассалому алайкум’ деб оила аъзоларини тонг билан қаршилайди. Уйга келган меҳмонларни тўрга ўтказиб, кетаётганларида ‘яхши боринг’, ‘яна келинг’, дея табассум билан кузатиб қўяди.

Қўни-қўшнилар англиялик келиндан миннатдор. У тонгда бир ўзини эмас қўшниларнинг кўчаларигача супуриб, сув сепиб дуоларини олгани олган. Қўшнилар, қариндошларнинг фарзандлари, ҳатто Жени келинойидан инглиз тилини ўрганиб олишмоқда" - деб айтилган Фотима Ўктамова саҳифасида.