Англиянинг энг қиммат таркибли футбол жамоаси маълум қилинди

Англиянинг энг қиммат таркибли футбол жамоаси маълум қилинди

Transfermarkt портали 2019/20 йилги мавсум якунлари бўйича Англия Премьер Лигаси жамоаларининг таркиби нархини эълон қилди.

Унга кўра «Манчестер Сити» жамоаси энг қиммат таркибга эга бўлиб турибди. «Шаҳарликлар» таркиби 1,03 миллиард еврога баҳоланган. Кейинги ўринда жорий мавсум чемпиони «Ливерпул» (1,02 миллиард евро) жой олган.

Энг арзон таркиб «Шеффилд Юнайтед»га тегишли бўлиб, 130,4 миллион еврони ташкил қилган.

Энг қиммат таркибга эга АПЛ клублари топ-10 лиги билан танишинг:

  • 1. «Манчестер Сити» — 1,03 миллиард евро
  • 2. «Ливерпул» — 1,02 млрд евро
  • 3. «Челси» — 831 миллион евро
  • 4. «Манчестер Юнайтед» — 728,7 млн евро
  • 5. «Тоттенҳем» — 698,4 млн евро
  • 6. «Арсенал» — 571,9 млн евро
  • 7. «Лестер» — 450,5 млн евро
  • 8. «Эвертон» — 412,4 млн евро
  • 9. «Вулверҳемптон» — 342,3 млн евро
  • 10. «Вест Ҳем» — 306,3 млн евро