Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ангрен дарёсига тушиб кетган отлар қутқариб қолинди
10.03.2020 12:31,  
344

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, куни-кеча ташкилотнинг “Ангрен” навбатчилик масканига Ангрен шаҳар Жигаристон маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро мурожаат қилган.

Фуқаро ўзига қарашли бўлган бир жуфт отлари йўқолиб қолиб, Ангрен дарёси ичидан топилганлиги, аммо уларни чиқариб олишнинг имкони бўлмаганлиги сабабли бошқарма томонидан амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Мурожаат юзасидан “Ангрен” навбатчилик масканидан М.Акбаров бошчилигида 3 нафар қутқарувчилар, Ангрен шаҳар ветеринария хизмати ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб боришган. Қисқа вақт мобайнида қутқарувчилар махсус қутқарув анжомлари ёрдамида отни дарёдан олиб чиқиб, фуқаронинг мулки бўлган жониворнинг ҳаётини сақлаб қолишди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан