Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ангренда Жанубий Кореянинг Кукмин университети ташкил этилади
3.06.2020 11:14,  
146

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Ангрен шаҳрида Кукмин университетининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Унга кўра, Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Жанубий Корея Кукмин университети KBFBSI ва G-global star group инвесторлар гуруҳининг (Жанубий Корея) олий таълим соҳасида таълим хизматлари кўрсатиш учун Ангрен шаҳрида Кукмин университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.

Университет фаолияти Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикасининг амалдаги қонунчилиги, икки давлат ўртасида имзоланган халқаро шартномалар, шунингдек Таъсисчилар ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида имзоланган шартнома асосида амалга оширилади.

Университетда 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб кадрлар тайёрланадиган бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан