Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ангренда поезд ва автомобиллар тўқнашуви оқибатида 2 киши ҳалок бўлди (фото)
10.09.2019 10:12,  
42

2019 йил 10 сентябрь куни соат 04:00ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтувчи А-373 М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўли 173 кмнинг “Облиқ” темир йўл станциясидан Олмалиқ КМКнинг Кон бошқармасига қарашли “Ангрен Олтин саралаш фабрикаси”га олиб борувчи темир йўл шахобчасининг (подъездной путь) кесишмасида автотранспорт воситалари ва юк ташиш поездининг тўқнашиши оқибатида ЙТХ содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

“Тошкент-Водий” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган “САМС” русумли д/р 01 506 CGA юк машинаси Ангрен шаҳар ҳудудидан ўтувчи  А-373 М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 173 кмда хайдаб кетаётиб, юк вагонларни тортиб кетаётган тепловознинг  8-вагонига урилган. 

Натижада вагонларнинг 2 таси изидан чиқиб кетиб, қарама-қарши йўналишда турган “Дамас” русумли, д/р 50 W 363 MA автомобилини босиб қолган.

Натижада, “Дамас” автомобилда бўлган 5 нафар фуқародан 2 нафари воқеа жойида вафот этган, 3 нафари тан жароҳати олиб, Ангрен шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган. Шунингдек, “САМС” русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси ҳам тан жароҳати билан ушбу шифохонага ётқизилган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

"Дарё" нашри воқеа жойидан олинган фотоларни эълон қилди:

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан