Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Анорбанк, нималар бўляпти?
2.08.2022 12:31,  
265

Энди ўз депозитларингдан пул ечиш учун комиссия олиш навбати Анорбанкга келган кўринади.

Alimoff  телеграм каналида Анорбанкнинг мобил иловасидан омонат ечиб олиш жараёнида комиссия олинаётгани ҳақида ёзилмоқда.

Хабарда ёзилишича, "аввал бошқа банклар валютали омонатлардан комиссия олган ва буни кейин бекор қилган бўлса, бугундан Анорбанк ҳеч кимни огоҳлантирмасдан сўмдан ҳам "доля" олмоқда. Энг қизиғи, бу Анорбанкга қўйган ўз омонат пулларингдан, ўша омонатга пул ўтказган картангга ечиб олишдаги комиссия.

Албатта, буни бошида программадаги "баг" деб ўйладик, чунки олдин ҳам бир икки марта комиссия пули кўрсатарди, лекин пул тўлиқ ўтарди. Лекин энди ундай эмас, комиссияни ҳам ечиб олди. Анорбанкга қўйган омонатингиздан пул ечиб олмоқчи бўлсангиз марҳамат 0.4 фоиз комиссияни тўлаб қўйинг. Бўмапти.

УПД: Айтишяптики бу UzCard'га ечиш учун комиссия экан. Депозитни тўлдирган картангиз UzCard бўлса ҳам бундай фоиз йўқ эди. Энди пайдо бўлиб қолди. Тушунмайман, нега ўша UzCard'дан омонатни тўлдиришга добро бору, ҳудди ўша картангга қайтиб олиш учун фоиз бор? Ғалатимасми?", дейилади манба хабарида.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан банк томонидан расмий муносабат берилмади.

 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан