Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Анорбанк қачон мижозлар учун ишлайди?
24.09.2022 22:12,  
336

СберкассаУз телеграм каналига фуқаролардан "Анорбанкнинг хизмат кўрсатишидан мижозлар норози", сарлавҳали мурожаат келиб тушган.

Мурожаатда айтилишича, "Анорбанк мижозларини деярли умуман ўйламайди, ўз вақтида муаммони ҳал қилмайди.

Саналарга эътибор беринг, ҳалигача умуман тайинли жавоб беришмади. Бу ботида кимлар туради ҳайронман, муаммоларни ҳал қилолмаса ёпиб ташласин ботни.

Ўз вақтидан олдин Анорбанкдан олган кредитларимни ёпганман, умуман кечиктирмаганман, банк кредитларни муддатидан олдин тўлаб, ёпганларга кешбек берарди. Лекин менга кешбек тушмаяпти. Расмий ботига мурожаат қилсам тайинли жавоб ололмаяпман.

Сизларга раҳмат, халқни муаммоларни ҳал қилиб беряпсизлар. Кўп банклар ёқтирмаслиги мумкин, бу бор гап. Банклар ўз ишини вақтида бажарса, меникига ўхшаш мурожаатларга эътибор бериб, мижозга виждонан хизмат кўрсатса бундай мурожаатлар ижтимоий тармоқларга кам чиқарди. Айб хизмат кўрсатиш сифати ёмон банкларда. Сизлар чарчаманглар", дейилади мурожаатда.

Ушбу масалани Ўзбекистон республикаси Марказий банкидан назоратга олишларини сўраймиз, зеро, бу орқали мижозлар мурожаатларини эътиборсиз қолдирувчи банк ходимларига чора кўришларини сўраб қоламиз.

Агар сизда ҳам юқоридаги ҳолатга ўхшаш мурожаатлар бўлса бизнинг телеграм ботимизга юборишингиз мумкин (@Sofuzgaxatbot).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан