Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Anorbank" Sof.uz’ни судга бериб, 15 миллиард сўм ундирмоқчи ва яна...
5.12.2022 18:21,  
3433

Sof.uz иқтисодий, информацион таҳлилий-танқидий сайти аҳолининг банк, молия ва иқтисод соҳасига оид муаммоларини кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этган ҳолда журналистик суриштирув орқали ўрганиб, муаммога ечим излаши ҳақида эълон берганди.

Айнан мана шу жараён инъикоси ўлароқ, “Anorbank”нинг мижозлари биз билан боғланишган. Банк масъулларига қайта-қайта қилган мурожаати эътиборсиз қолдирилаётганлигини айтиб, ушбу масалани ёритишда амалий ёрдам беришимизни сўрашди.

Шундан сўнг, кўрсатув тасвирга олиниб, 2022 йилнинг 14 октябрь санасида таҳририят сайти ва ижтимоий тармоқларида “Anorbank”нинг “молиявий фокуслари” мижозларни нега ғазаблантирди?” номли кўрсатув анонси эфирга узатилди ва ушбу анонсда тўлиқ кўрсатув 2022 йилнинг 15 октябрь санаси соат 20:00 да сайтнинг You Tube тармоғига қўйилиши эълон қилинди ва тармоққа жойланди.

Шу муносабат билан куни кеча таҳририятга судга чақирув қоғози етиб келди. Чақирув хатида қайд этилишича, sof.uz иқтисодий, информацион таҳлилий-танқидий сайти ўзининг ижтимоий тармоқларида банкнинг ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотларни тарқатган. Шу боис “Anorbank” акциядорлик жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.

Чақирув қоғозида, сайт келгусида ўзининг ижтимоий тармоқлари орқали банкнинг раддиясини You Tube’даги каналида эфирга бериши ва чоп этиш мажбуриятини олиши лозимлиги иддао қилинган.

Бундан ташқари, sof.uz юқоридаги кўрсатувни эълон қилгач, “Anorbank”  10 000 000 000 (ўн миллиард) сўм даромаддан қуруқ қолган эмиш. Шунингдек, банк суддан ушбу даъво аризасида сайтдан ишчанлик обрўсига путур етказганлиги учун 5 000 000 000 (беш миллиард) сўм маънавий зарарни, умумий ҳисобда 15 000 000 000 (ўн беш миллиард) сўм маблағни ундириб беришни сўраган.

Шундай қилиб, ҳозирда сайт устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 148, 153, 162, 163-моддаларига асосан иш очилган.

Бизни кузатишда давом этинг, имкон қадар мавзу юзасидан янгиликларни сизга улашиб борамиз. 

Мазкур мавзуга оид мурожаат, фикр ва мулоҳазаларни, 📩 @Sofuzgaxatbot телеграм боти орқали кутиб қоламиз.

Эслатма! Мавзу юзасидан маълумот берган мурожаатчининг хоҳиш ва истагига кўра, унинг шахси сир тутилиши кафолатланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан