Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Anorbank" сўз эркинлигига иқтисодий таҳдид қилмоқда" — Шерзодхон Қудратхўжа
8.12.2022 00:29,  
2465

"Anorbank" журналистларни миллиардер деб ўйлаяптими?"

Бу сўз эркинлигига иқтисодий таҳдид!

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети (ЎзЖОКУ) ректори Шерзодхон Қудратхўжа ёзмоқда:

— Бугун "Anorbank" ва Sof.uz ўртасида кечаётган жараёнлар эътиборимни тортди.

“Sof.uz" нашрининг Youtube даги расмий каналида жорий йилнинг 15 октябрида "Anorbank"нинг "молиявий фокуслари" мижозларни нега ғазаблантирди?" номли кўрсатув эълон қилинган. Ушбу кўрсатувдан сўнг, "Anorbank" ўзининг мижозлари олдида обрўсизлантирилганлиги ва бу жараёнда кўрган молиявий зарарларини пеш қилиб, суд орқали нашрдан умумий ҳисобда 15 миллиард сўм маблағ ундиришни сўраган.

Бу каби ҳолатлар жаҳон тажрибасида тез-тез кузатилади. Бундай кейсларнинг аксариятида ўз обрў эътиборига эга бўлган ташкилотлар обрўсизлантирилганлиги боис бунга сабабчи бўлган оммавий ахборот воситаларидан рамзий 1$ миқдорида пул ва нашрнинг ўзида расмий маълумот-раддия билан чиқишни талаб қилишади. Суд жараённи ўрганиб чиққач, айбсиз топилган тарафнинг талаблари қондирилади.

"Anorbank" “Sof.uz” нашридан қанча маблағ талаб қилиши бу унинг иши, нашр бу суммани тўлай оладими йўқми бу ҳам масаланинг ноаниқ тарафи.

Бироқ ташкилотлар томонидан ОАВларга жарима сифатида нопропорционал юқори сумма белгиланиши келажакда очиқ бўлган ОАВлар ривожига тўсқинлик қилиши мумкинлигини ҳам унутмаслигимиз керак, — дейди Шерзодхон Қудратхўжа.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан