Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Anorbank”нинг “иддао”сига одамлар нима дейди?
19.10.2022 15:50,  
1512

Жорий йилнинг 14 октябрь санасида Sof.uz иқтисодий, информацион таҳлилий-танқидий сайти “Anorbank”нинг “молиявий фокуслари” мижозларни нега ғазаблантирди?” кўрсатув анонсини ўзининг ижтимоий тармоқларида эълон қилганидан сўнг, “Anorbank”нинг “тарафкашлари” ва айрим ходимлари томонидан бу фош этувчи хабар “режалаштирилган ахборот ҳужуми” сифатида баҳоланди.

Айрим ижтимоий тармоқлар: Банкир, UzReport.news, repost.uz, davletovuz, UzNews, FUTBOL TV HD, YO'L-YO'LAKAY, TORG CENTER, Telegram_Yulduzlar ва бошқа ижтимоий тармоқлар “Anorbank”дан “гўёки” иқтибос келтириб, sof.uz нашрини ёлғон, нохолис ахборот тарқатишда айблашди.

Буни қарангки, айнан мана шу хабарлар остида (изоҳ қолдириш мумкин бўлган яъни админ томонидан чекланмаган) хабарлар остида банк фаолияти ва бу хабарларга муносабатлар ёзиб қолдирилди. Албатта бу изоҳлар ичида ора-сира “Anorbank”ни олқишлаб ёзган изоҳларни ҳам учратасиз. Аммо, ушбу изоҳларнинг аксари эгизакдек бир-бирига ўхшайди. Ҳатто грамматик жиҳатдан бехато, равон ёзилиши ҳам бир-бирига ўхшаб кетади. Салбий мазмундаги изоҳларни эса хатоларга бойлиги, нотекис жумлалари, шевага хос ва бир-бирини такрорламаслигига қараб ҳам хулоса чиқариш мумкин.

Умид қиламизки, мазкур изоҳларга ҳам “уюштирилган” деган тамға босилмайди. Сайтимизнинг асл мақсади кимнидир ёки қайсидир компанияни обрўсизлантириш ёки ҳақорат қилиш эмас. Шошилинчда, ўнлаб саҳифалик “мураккаб фоизли кредит” шартни қабул қилиб, сўнг пушаймонда тўлашга қийналиб юрганлар тақдиридан огоҳ бўлиш.

Аҳолини молиявий саводхонликка тарғиб этиш. Ҳақиқатгўй банкларни омма учун яна ҳам соддароқ ва тушунарлироқ кредит шартларини ишлаб чиқаришга чорлашдан иборат.

Агар сиз ҳам бизни ёлғончи деб ҳисобласангиз, хоҳлаган ижтимоий тармоқда ушбу мавзуга дахлдор изоҳларини ўқиб кўринг! Хулоса қилиш эса ўзингиздан.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан