Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Антонио Гутерриш: «G20'нинг жорий йиғилиши бутун дунё учун жуда оғир паллада ўтмоқда»
9.07.2022 17:48,  
46

Украина ва Россияда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва ўғитлар урушга қарамай жаҳон бозорларига қайтарилиши керак. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш Индонезияда бўлиб ўтган G20 саммитидаги ташқи ишлар вазирларига мурожаатида маълум қилди.

"Биз Украинанинг озиқ-овқат маҳсулотларини Қора денгиз орқали хавфсиз ва ишончли экспорт қилиш, шунингдек, Россия озиқ-овқат ва ўғит маҳсулотларини жаҳон бозорларига тўсиқсиз чиқиш йўлини қидиряпмиз. Бу масалада барча томонлар, шу жумладан икки мамлакат ҳукуматлари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқдамиз", – дейди БМТ бош котиби.

Антонио Гутерришнинг таъкидлашича, G20нинг жорий йиғилиши бутун дунё учун жуда оғир паллада ўтмоқда.

"Халқаро тартиб бузилиб кетяпти. Иқлим инқирози қайтиб келмайдиган нуқтага яқинлашмоқда.

COVID-19 пандемияси миллионлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Қолаверса, очлик ва қашшоқлик кучаймоқда. Йиллик ривожланиш ютуқлари бой берилди. Европанинг қоқ марказида БМТ низомига зид равишда уруш бошланди", - деди у.

Гутерришнинг таъкидлашича, Украинадаги уруш дунёга ижтимоий ва иқтисодий ҳалокат билан таҳдид қилади.

"Озиқ-овқат нархлари ҳар доимгидан ҳам юқорилади. Ўғитлар нархи икки баравардан ошди. Бу йил глобал очлик хавфи мавжуд. Келгуси йили бундан ҳам баттар бўлиши мумкин", – дейди бош котиб.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан