Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Антониу Гутерриш БМТ Хавфсизлик Кенгаши Россиянинг Украинага қарши урушининг олдини олиш ва тўхтатишга қодир эмаслигини тан олди
30.04.2022 22:09,  
203

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш 28 апрель куни Киевда Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашди.

БМТ Бош котибининг сўзларига кўра, учрашувда Владимир Зеленский билан Мариуполдан эвакуация масаласи қизғин муҳокама қилинган.

«Биз Азовсталдан одамларни эвакуация қилиш учун қўлимиздан келганини қилмоқдамиз», деди у.

Антониу Гутерриш БМТ Хавфсизлик Кенгаши Россиянинг Украинага қарши урушининг олдини олиш ва тўхтатишга қодир эмаслигини тан олди.

Гутерриш бу ҳақда Киевда Украина президенти Владимир Зеленский билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

«Тушунтиришга ижозат беринг. Хавфсизлик Кенгаши бу урушнинг олдини олиш ва уни тўхтатиш учун қўлидан келган барча ишни қила олмади. Бу оммавий ҳайрат, умидсизлик ва ғазабга сабаб бўлди. Лекин БМТнинг ҳар бир вакили ҳар куни украиналиклар учун, Украина ташкилотлари билан елкама-елка ишлайди», деган у.

Гутерриш анжуманда Россиянинг 24 февралда бошлаган уруши оқибатида маъносиз қурбонлар, катта вайронагарчиликлар ва инсон ҳуқуқлари бузилишига шахсан гувоҳ бўлганини айтди.

Халқаро Жиноий Суднинг Украинадаги «ҳарбий жиноятлар» терговини қўллаб-қувватлаган Гутерриш: «Мен бу ерга эҳтиёжларни аниқлаш ва операцияларни кенгайтириш учун келдим. Хавфсизлик Кенгаши бу урушни олдини олиш, бу урушни тўхтатиш учун қўлидан келганча ҳаракат қилмади ва муваффақиятсиз бўлди. Бу катта умидсизлик, лекин 1400дан ортиқ БМТ ходимлари жанг майдонида Украина аскарлари билан ёнма-ён туриб, Украина халқи учун курашмоқда»,- деди.

«Сизга ваъда бераманки, Украина ҳукумати билан ҳар бир қадамимизни пухта ўйлаган ҳолда, саъй-ҳаракатларимизни кучайтирамиз»,- деб қўшимча қилган у.

Урушни тўхтатиш ва халқаро ҳуқуқ доирасида тинчлик ўрнатилишига чақирган Гутерриш, ўт очишни тўхтатиш ва гуманитар йўлаклар учун фаолиятларини давом эттиришларини билдирди.

Украина Президенти Зеленский ҳам ўз навбатида Гутерришнинг тинчлик йўлидаги саъй-ҳаракатларини қадрлашларини айтди.

Зеленскийнинг айтишича, Гутерриш Украина шаҳарларига ташриф буюрган ва «Россия томонидан содир этилган ҳарбий жиноятларни» жойида ўз кўзи билан кўрган.

«Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши маълумотлар йиғиш миссияси Россия ҳарбийларининг барча жиноятларини ҳужжатлаштиришни давом эттириши керак. Гап шундаки, Россия ишғоли Украина ҳудудида тинч аҳолига, тинч шаҳарларга қарши, Иккинчи жаҳон урушидан бери Европа кўрмаган даражада ваҳший жиноятларга сабаб бўлди»,- деди.

Зеленский Россия президенти Владимир Путиннинг Мариуполдаги можаролар тўхташи ҳақидаги баёнотига қарамай, Азовстал металлургия заводини бомбардимон қилишда давом этганини айтди.

«Украина Азовсталдан одамларни эвакуация қилиш ва эришилган келишувларни зудлик билан амалга ошириш бўйича шошилинч музокараларга тайёр. Шунингдек, биз Россиядан бу одамларга нисбатан инсонпарварлик муносабатини кутамиз. Жаноб Гутерришнинг бу йўналишдаги фаолияти самарали бўлишини кутамиз. Биз ҳар томонлама ҳисса қўшишга тайёрмиз»,- деб айтган Зеленский.

Юз минглаб украиналиклар Россияга мажбуран олиб кетилганини билдирган  Зеленский, «Мен жаноб Гутерришни Украина фуқароларини Россияга депортация қилишни тўхтатиш учун ҳаракат қилишга чақирдим»,-деди.

Зеленский Украина дунёнинг 400 миллион аҳолисини нон билан таъминлашини (буғдой экспорти) таъкидлаб, порт шаҳарлари Россия назорати остида бўлгани учун улар ўз маҳсулотларини жаҳон бозорларига олиб чиқа олмаётгани ва бу кўплаб мамлакатларда озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилигига сабаб бўлаётгани ҳақида огоҳлантирди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан