Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Apple акциялари йил бошидан буён 17 фоизгача пасайиб кетди
19.07.2022 08:06,  
8

Американинг Apple корпорацияси 2023 йилда юзага келиши мумкин бўлган иқтисодий таназзулни енгиш учун ходимларни ёллаш ва бир қатор бўлимларни молиялаштиришни қисқартиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg ахборот манбаларига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, компания ҳар йили ҳар бир йирик бўлинмага маблағ ажратади. Пул тадқиқот, ишланмалар, ресурслар ва ходимларни ёллашга кетади. Бироқ келаси йил бир қатор жамоалар кутилганидан кам бюджет олади. Айрим бўлинмаларда бўшатилган ходимларнинг лавозимларини алмаштириш режалаштирилмагани кутилмоқда.

Apple раҳбарияти «ноаниқлик даврида кўпроқ эҳтиёткор бўлиш» ниятида. Шу билан бирга, бир қатор бўлимлар янги сиёсатдан таъсирланмайди. Агентлик маълумотларига кўра, компания келгуси йилда маҳсулот чиқарилиши учун «агрессив жадвал» тайёрламоқда, улардан бири аралаш реаллик гарнитураси бўлади.

Корпорациянинг молиялаштириш ва ишга ёллашни қисқартириш режалари ҳақидаги хабарлардан сўнг унинг акциялари икки фоизга тушиб, 147,2 долларни ташкил қилди. 2022 йил бошидан буён пасайиш 17 фоизни ташкил этди.

Аввалроқ россиялик миллионер ва Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров Apple'ни App Store'да юклаб олишни кўпайтириш учун иловаларнинг веб-версиялари сифатини атайлаб ёмонлаштирганликда айблаган эди, бунинг учун компания комиссия олади. «Биз Apple фойдаланувчиларни кўпроқ маҳаллий иловаларни юклаб олишга мажбурлаш учун ўз веб-иловаларини атайлаб ёмонлашиши мумкин, деб гумон қиламиз, бу ерда Apple ўзининг 30 фоизлик тўловини олиши мумкин», деб таъкидлади тадбиркор.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан