Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Apple энг қиммат компания номини қайтариб олди
4.02.2016 11:53,  
5
Google эгалик қилувчи Alphabet холдингининг акциялари қиймати уч фоизга тушиб кетди. Тим Кукнинг компанияси эса кун давомида барқарорликни сақлаб турди. Эндиликда Apple компаниясининг бозор капитализацияси 524 миллиард долларни, Alphabet компаниясиники эса 520 миллиард долларни ташкил этмоқда. Охирги марта Google 2010 йилда ушбу кўрсаткич бўйича Apple’дан ўзиб кетган эди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Google эгалик қилувчи Alphabet холдинги бозор капитализацияси бўйича Apple’ни ортда қолдириб, дунёдаги энг қиммат компанияга айланган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан