Apple, Google ва Microsoft Трампнинг миграция визалари тўғрисидаги қароридан норози

Apple, Google ва Microsoft Трампнинг миграция визалари тўғрисидаги қароридан норози

Apple корпорацияси раҳбари Тим Кук АҚШ ҳукуматининг бир қатор тоифадаги меҳнат визаларини беришни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қароридан норози бўлишди. Бу ҳақда у ўз твиттер саҳифасида фикр билдирди.

"Бизнинг муҳожир халқимиз, худди Apple сингари бизнинг доимо ранг-баранглигимиздан қувват олади ва Америка орзусига умид қилади”, - деб ёзди жаноб Кук.

Google'нинг бош директори ҳиндистонлик Сундар Пичаи ўз аккаунтида Кукни қўллаб-қувватлаб, муҳожирларни "Американинг иқтисодий муваффақияти ва унинг дунё технологиялари етакчисига айланишида" қўшган ҳиссаси учун мақтади.

Худди шундай, Microsoft бош директори Бред Смит, Salesforce раҳбари Марк Бениофф ва Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск ҳам аввалроқ бунга муносабат билдириш.

22 июнь куни АҚШ Президенти Доналд Трамп бир нечта тоифадаги визаларни беришни 2020 йил охиригача тўхтатиб туриш тўғрисида буйруқни имзолаган эди.