Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Apple’нинг келгуси йилги айфонларига оид сири фош бўлди
28.03.2016 16:39,  
1

Унинг фикрларига кўра, кейинги йилдан айфон дисплейлари AMOLED технологияси асосида ишлаб чиқарилади, деб ёзади terabayt.uz.

Мобиль саноат бозорида таниқли ҳисобланган экспертнинг маълум қилишича, Apple айни кунда қурилмалар корпуси учун ишлатиладиган хомашё устида изланиш олиб бормоқда. Ҳозирча келажакда шиша қобиқлар ишлаб чиқариш режалаштирилган. Пластикда юпқа ва енгиллик билан, керамикада эса техник муаммолар келиб чиқиш эҳтимоли юқори.

2017 йилдан айфонлар шишали қайишқоқ корпус ҳамда пастга томон қайрилма дисплейларга эга бўлади. Жаноб Куонинг айтишича, келажак смартфонларининг iPhone 4 каби орқа ва олд панеллари шишадан, чеккалари металлдан ишланади. Экран ҳошияси бўйлаб нафис рамка мазкур айфонларга ўзгача услуб бағишлайди.

Таҳлилчи 2017 йилда Apple 5,8 дюймли AMOLED дисплейли айфонни тақдим этади. Мазкур гаджетнинг корпуси унинг экрани билан ўралган бўлади. Унинг “белбоғ” экранларидан ташқари, асосий экрани 5,5 дюймли бўлади.

Уларни  док-станция билан 2-3 метр радиусли масофадан узоқда ушлаб ҳам симсиз қувватлаш мумкин бўлади.

2017 йилги айфонлар ўз эгасини унинг биометрик маълумотларидан келиб чиқиб, таний бошлайди. Бу кўз ёки юз ҳақидаги маълумотлар бўлиши мумкин.

Агар Мин-Чи Куо берган маълумотлар рост бўлса, компания мазкур ўзгаришларнинг илк босқичини 2016 йилда амалга оширади.

KGI Securities аналитиги «айфоншунос» экспертлар орасида таниқли бўлиб, айнан Мин-Чи Куо 2015 йилдаёқ яқинда тақдим этилган iPhone SE’нинг  A9 процессори ва 2 ГБ тезкор хотирага эга бўлишини,  iPhone 6s’нинг  корпуси космик саноатда ишлатилинадиган 7000 серия алюминий металлидан ишлаб чиқарилишини, унда 3D Touch технологияси жорий қилинишини ва бошқа башоратларни олдиндан айтиб берган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан