Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Apple носоз MacBook эгаларига 50 миллион доллар тўлайди
20.07.2022 20:34,  
18

Apple компанияси клавиатуралари нуқсонли ноутбуклар эгаларига етказилган зарарни тўлашга рози бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 19 июль, душанба куни компания адвокатлари низони Калифорния штатининг Сан-Хосе шаҳридаги федерал судда ҳал қилишни таклиф қилишган. Дастлабки келишувга кўра, компания муаммоли клавиатураси бўлган MacBook эгаларига тахминан 50 миллион доллар товон пули тўлашга мажбур бўлади.

Шартнома 2015-2019 йилларда АҚШнинг еттита штати — Калифорния, Флорида, Иллинойс, Мичиган, Нью-Жерси, Нью-Йорк ва Вашингтонда MacBook, MacBook Air ва аксарият MacBook Pro моделларини сотиб олган мижозларга тааллуқлидир. 

Аниқланишича, нуқсонли клавиатурани бир неча марта алмаштирган компьютер эгалари 395 доллар, бир марта 125 доллар, индивидуал клавиатураларни алмаштирган мижозлар эса 50 доллар олади. Даъвогарлар, шунингдек, сотиб олинганидан кейин тўрт йил давомида бепул клавиатура таъмирлаш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан