Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Apple ўз смартфонларига муҳим бир функцияси қўшяпти
10.06.2020 15:30,  
337

Андроид смартфонлардаги стандарт Google Phone (Google Телефон) иловасидаги қўнғироқларни ёзиб олиш функцияси қайтаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ушбу опция аллақачон Ҳиндистондаги Nokia смартфонларига тақдим этилган.

Бу орада интернетда iOS 14 операцион тизимидан олинган янги скриншот тарқалди. Унга кўра, Apple ўз смартфонларига қўнғироқларни ёзиб олиш функциясини қўшяпти.

Купертинолик корпорация бу маълумотни ҳали расман эълон қилганича йўқ, умуман, iOS 14 расмий релизининг ўзи 23 июнь куни, дастурчиларга мўлжалланган WWDC 2020 конференцияси доирасида бўлиб ўтади.

Телефон суҳбатларини ёзиб олишнинг юридик жиҳатлари ҳам бор – кўпгина мамлакатларда бу қонунчилик билан тартибга солинади. Apple шунинг учун ҳам мазкур функцияни фаоллаштиришни фойдаланувчининг ўз ихтиёрига қолдиради: шартлар билан танишиб чиқиб ва масъулиятни ўз зиммасига олган ҳолда, iPhone эгаси уни созламалардан ёқиб қўйиши мумкин бўлади.

Балки қўнғироқларни ёзиб олиш имконияти барча мамлакатлардаги айфонлар учун тақдим этилмаслиги ҳам мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан