Apple Samsung'га 1 миллиард долларга яқин жарима тўлади

Apple Samsung'га 1 миллиард долларга яқин жарима тўлади

DSCC агентлиги маълум қилинишича, АҚШнинг Apple компанияси кореялик рақобатчиси Samsung'га ундан келишувда кўрсатилганидан камроқ миқдорда OLED-панель харид қилгани учун жарима тўлаган.

Жарима миқдори 950 миллион долларни ташкил қилгани айтилмоқда. Шунингдек, таҳлилчилар буни Apple 2020 йил бошида смартфонлар бозорида талаб пасайгани учун камроқ миқдорда бутловчи қисмлар харид қилгани билан изоҳлашган.