Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Apple соат ишлаб чиқаришда бутун Швейцарияни ортда қолдирди
7.02.2020 08:22,  
369

Apple’нинг  ақлли соатлари сотуви ҳажми бутун Швейцария соатсозлик саноати ишлаб чиқаришидан 45%га кўп бўлди.

Strategy Analytics мутахассисларига кўра, ўтган йили Apple 31 миллион дона смарт соат етказиб берган.

Худди шу давр мобайнида Swatch, TAG Heuer каби брендлари бўлган Швейцария соатсозлик саноати жами 21,1 миллион дона соат “сота олган”.

Таҳлилчи Нил Моустоннинг сўзларига кўра, аналог қўл соатлари анъанавий соатларга нисбатан оммавийлашиб бормоқда, айниқса ёш харидорлар ўртасида.

“Жозибали дизайн, қулай технологиялар ва иловалар аралашмаси Apple Watch’ни Шимолий Америка, Ғарбий Европа ҳамда Осиё бозорларида жуда харидоргир қилмоқда”, — деди мутахассис.

Apple’нинг ўзи қанча ақлли соатлар сотишини ошкор қилмайди. Чораклик ҳисоботда компания ақлли соатлар сотишдан тушган даромадни Airpods, HomePods ва бошқа маҳсулотлар билан бирлаштирган ҳолда эълон қилади. Strategy Analytics савдо ҳисоб-китобларини олиш учун чакана шериклар ва бошқа этказиб берувчилардан маълумотларни тўплаб, умумий натижани таҳлил қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан